Создать публикацию

Uz

Чўкаётган қизни қутқаришга уринган 21 яшар йигит ҳалок бўлди

 

Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида 29 март куни соат 17:00 атрофида 1999 йилда туғилган М.Раҳимжонова эҳтиётсизлик туфайли «Шимолий Фарғона» каналига тушиб кетди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Қиз оқиб кетаётганда шу ердан ўтиб кетаётган Уйчи тумани, «Зиёкор» маҳалласида яшаган, 1997 йилда туғилган С. Исомхўжаев ўзини сувга отади.

М.Раҳимжонова қутқариб қолиниб, касалхонага ётқизилди. Бироқ йигит сувда чўкиб, ҳалок бўлди.