Создать публикацию

Uz

Поветкин 2 метрли британиялик боксчини нокаутга учратди

 

Поветкин 2 метрли британиялик боксчини нокаутга учратди
Поветкин 2 метрли британиялик боксчини нокаутга учратди


Россиялик боксчи Александр Поветкин Кардиффда кечаётган бокс оқшомида англиялик Дэвид Прайсни мағлуб этди


3-раундда Поветкин дастлаб рақибини нокдаун ҳолатига туширди, сўнгра ўзи ҳам нокдаунга учради. 


5-раундда Прайс Поветкин томонидан йўлланган кучли зарбадан сўнг нокаутга учради. 


Шу тариқа, Поветкин профессионал боксдаги 35-жангида 34-ғалабасига эришди. 


Бўйи 203 см бўлган 34 ёшли Прайс эса, фаолиятидаги 5 мағлубиятига учради, боксчи уларнинг барчасида нокаут билан енгилган.