Создать публикацию

Uz

Энди конверсион карталардан нақд пулни чекловларсиз ечиб олиш мумкин

 

Энди конверсион карталардан нақд пулни чекловларсиз ечиб олиш мумкин
Энди конверсион карталардан нақд пулни чекловларсиз ечиб олиш мумкин


Ўзбекистон банклари 1 апрелдан конверсион карталардан нақд пул маблағларини ечиб олиш имкониятини тақдим этади, деб ёзади Spot бир қатор банкларга таяниб.


Нашрнинг ёзишича, банкларнинг ўзлари чеклов ўрнатади. Масалан, InfinBank’да 1 апрелдан бир киши учун белгиланган касса лимити 5 минг долларни ташкил этади.


Бир нечта банкларда чекловлар йўқлигини айтишган, агар конверсион картадан кўпроқ пул ечиш керак бўлса, банк нақд чет эл валютасидаги зарур суммани тайёрлаб қўйиши учун, олдиндан хабар бериб қўйиш кифоя.


Барча банкларда бажарилган операция учун 0,5 фоиздан 3 фоизгача бўлган комиссия кўзда тутилган.