Создать публикацию

Uz

2 апрель куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда?

 

2 апрель куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда?
2 апрель куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда?


Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 2 апрель куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 5-7 даража илиқ, кундузи 18-20 даража иссиқ бўлади.


Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 2 даража илиқ, 3 даража иссиқ ва кундузи 12-17 даража илиқ бўлади. 


Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 15-20 даража иссиқ бўлади. 


Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 15-20 даража иссиқ бўлади.


Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилади. Кечаси 5-10, кундузи 15-20 даража иссиқ бўлади.


Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилади. Кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 12-17 даража иссиқ бўлади.