Создать публикацию

Uz

Частоталар тенг равишда тақсимланди


1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон уяли алоқа компаниялари янги частоталар режасида ишламоқда. «Beeline» радиочастотали каналларининг бир қисмини «Ucell», «UMS» ва «Uzmobile» компанияларига берганини «Kun.uz»га расмий равишда эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, бир йил аввал Радиочастоталар бўйича республика кенгашининг 245-сонли қарорига биноан энг йирик алоқа оператори «Beeline» 2017 йилнинг 1 октябрь кунига қадар овозли радиочастоталарининг деярли ярмини спектрни қайта тақсимлаш учун рақобатчилар фойдасига бериш таклиф қилинган эди. Бир неча раундли музокаралардан сўнг, радиочастоталар бўйича республика кенгаши 2017 йилнинг 11 сентябрь куни янги радиочастота режасига ўтиш даврини 2018 йил 1 апрелига қадар узайтириш тўғрисида 280-сонли муросасасиз қарорни қабул қилди, шунингдек бозорнинг барча иштирокчиларига бир вақтнинг ўзида технологик бетарафлик тақдим этилди.

Мазкур ҳужжатга биноан эндиликда уяли алоқа операторлари 900 ва 1800 MGts частоталарида нафақат «овозли» 2G стандартини, балки 3G ва 4G технологияларини ривожлантириш ҳуқуқига эгадирлар. Оддий қилиб айтганда, мобил алоқа операторлари мамлакатнинг энг чекка аҳоли пунктларини тезкор интернет билан таъминлаш имконини беради.

Воқеани шарҳлар экан, «Beeline» бош директори Дмитрий Шуков шундай деди: «Янги радиочастотали каналларга ўтиш регуляторнинг соҳани бошқаришдаги мослашувчан ва прогрессив ёндашувининг ажойиб намунасидир. Алоқа соҳасидаги шахсий узоқ йиллик тажрибамга асосланиб, частоталарни қайта тақсимлаш мураккаб лойиҳа бўлиб, узоқ муддатли тайёргарликни талаб этиши ва барча даражадаги жараёнда иштирокчиларнинг яқин ҳамкорлигини талаб қилишини айтишим мумкин. Бу, шунингдек, абонентлар учун ишонч ва масъулият масаласидир».

Бундан аввал режалаштирилганидек, март ойининг сўнгги кунида соҳа етакчиси 900 ва 1800 MHz частоталаридаги радиочастотасининг 47 фоизидан фойдаланишдан воз кечди. Янги тармоқ ускуналарини сотиб олиш учун бундан аввал қилинган инвестициялар туфайли, бу «Beeline» абонентлари учун сезиларсиз тарзда амалга оширилди. Яқин кунларда бошқа мобил алоқа операторлари ҳам «Beeline»нинг бўш каналлари ёрдамида янги радиочастотаси режасига ўтишлари керак.

«Вазирлик ва Радиочастоталар бўйича республика кенгаши билан эришилган муддатлар бўйича ўзаро келишувлар туфайли биз ушбу тадбирни деярли 10 миллион абонентлар учун сезиларсиз равишда амалга ошириша олдик. 900/1800 MHz диапазонида технологик нейтралитетнинг (бетарафлик) тақдим этилиши эса - телекоммуникацияларнинг ривожланишидаги ҳақиқий ютуқдир. Ишончим комилки, келгуси ойларда LTE ни кенгайтириш ва маълумотлар узатиш хизматларини ривожлантириш учун биз ундан тўла-тўкис фойдалана оламиз. Нима бўлишидан қатъи назар, бундай мураккаб лойиҳани муваффақиятли амалга ошириш янги даражага бизнесни регулятор билан конструктив муносабатига олиб келди ва соҳа томонидан эришилган келишув операторлар билан вазирлик ўртасидаги мулоқот нафақат мумкин, балки барча томонлар учун фойдали эканини исботлайди. Радиочастота масаласида ғалаба қозониш мақоми вазирликнинг хизматидир ва якуний таҳлилда истеъмолчи ғолиб бўлди», - деди Дмитрий Шуков.