Создать публикацию

Uz

Ироқда мушуклар учун биринчи меҳмонхона очилди

Фото: wobm.com
Фото: wobm.com

Ироқнинг жанубидаги Басра шаҳрида мушуклар учун мамлакатдаги биринчи меҳмонхона очилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди. 

Ветеринар талаба Аҳмад Тоҳир Маккий ўзининг уйини мушуклар учун ҳашаматли меҳмонхонага айлантирди. Унинг фикрича, бу Ироқдаги биринчи шундай меҳмонхонадир. 

Меҳмонхонада бир тунни ўтказиш 5 минг динор (4,2 долларга яқин) туради. Бу нархга мушукка ухлаш учун махсус жиҳозланган жой, тиббий кўрик ва озиқа тақдим қилинади.