Создать публикацию

Uz

Ўзбекистонда яна бир янги вазирлик ташкил этилди

 

«Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали маълум қилинди.

Фармон билан:

- Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси негизида Қурилиш вазирлиги;

- Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳузуридаги Ривожлантириш ва моддий рағбатлантириш жамғармаси ҳамда Таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси базасида Қурилиш вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси;

- Қурилишда стандартлаштириш ва сертификатлаш республика маркази Қурилишда стандартлаштириш республика маркази этиб қайта ташкил қилинди.

Қуйидагилар тугатилди:

- Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича Республика комиссияси;

- Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳузуридаги Шаҳарсозлик фаолиятини ахборот билан таъминлаш маркази;

- Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳузуридаги Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотлар ва нархларни шакллантириш маркази.

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигига 2018 йил 1 июлга қадар муддатда аккредитация механизмини жорий этиш орқали қурилиш соҳасида техник назоратга оид давлатнинг айрим функцияларини хусусий секторга ўтказиш бўйича таклиф киритиш вазифаси юкланди.