Создать публикацию

uz

ЕЧЛ. Бугун «Ювентус» ўз майдонида «Реал»ни қабул қилади, «Бавария» эса «Севилья» меҳмони бўлади

Бугун, 2 апрель санасида Европа Чемпионлар Лигасининг ¼ финал учрашувларига старт берилади.


Фото: Google Images

«Ювентус» — «Реал Мадрид»

Туриннинг «Ювентус»нинг жамоаси ўз майдонида Зинедин Зидан бошчилигидаги Мадриднинг «Реал»ини қабул қилади. ЕЧЛнинг ўтган йилги Кардиффда ўтган финал учрашувида «Ювентус» айнан «Реал Мадрид»га 1:4 ҳисобида мағлуб бўлган эди. Бу сафар эса жамоалар чорак финалдаёқ бир-бирига дуч келди.

Учрашув Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади. Ўйин UzReport телеканали томонидан тўғридан-тўғри эфирда узатилади.


Фото: Google Images

«Севилья» — «Бавария»

Нимчорак финалда «Манчестер Юнайтед»ни мусобақадан чиқариб юборган Винченцо Монтелла бошчилигидаги «Севилья» бугун ўз уйида Мюнхеннинг «Бавария»си билан куч синашади. Бу беллашув ҳам Тошкент вақти билан 23:45 да бошланиши белгиланган. Учрашув Futbol-TV телеканали томонидан тўғридан-тўғри эфирда узатилади.

Европа Чемпионлар Лигаси

Чорак финал баҳслари

3 апрель, сешанба

«Юувентус» — «Реал Мадрид» 23:45 UzReport

«Севилья» — «Бавария» 23:45 Futbol-TV

Manba: daryo.uz