Создать публикацию

uz

Тожикистон Ўзбекистонга электр энергияси етказиб беришни бошлади

Тожикистон 9 йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистонга электр энергияси етказиб беришни бошлади. Бу ҳақда Asia-Plus хабар бермоқда.


Фото: Sputnik

2 апрель куни Регар (Тожикистон) нимстанцияси орқали Гулча (Ўзбекистон) нимстанциясига электр узатиш линияси ишга туширилди.

Тожикистон электр энегияси экспорти ҳажми йилига 1,5 миллиард киловатт-соатни ташкил этади.

Ўзбекистон бир киловатт электр энергияси учун ёзги мавсумида 2 цент, қишки мавсумида эса 2,5 цент тўлайди

Manba: daryo.uz