Создать публикацию

uz

Калифорниядаги YouTube штаб-квартирасида отишма рўй берди. Бир киши ҳалок бўлди, 3 киши яраланди

Сан-Бруно шаҳридаги (АҚШ, Калифорния штати) YouTube интернет-сервиси штаб-квартирасида содир бўлган отишмадан сўнг 3 киши касалхонага етказилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.


Фото: EPA

Улар 32 ва 27 ёшли икки аёл ҳамда 36 яшар эркак эканлиги, эркакнинг ҳолати оғирлиги маълум қилинди.

Офисда ўт очган аёл жонига қасд қилгани, ҳодиса террорчиликка боғлиқ эмаслиги ва маиший можаро асосида рўй берганлиги билдирилмоқда. Гувоҳлар аёл штаб-квартирага йигити билан орани очиқ қилгани келгани, 17 тагача ўқ узганини таъкидлади.

Ҳодиса жойида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ишламоқда.

Маълумот учун, Сан-Брунодаги YouTube штаб-квартирасида 1,7 мингдан ортиқ одам ишлайди.


Daryo.uz