Создать публикацию

Uz

Россияда қамоққа олинган чет элликлар орасида ўзбеклар иккинчи ўринда эканлиги маълум бўлди

 

Мигрантлар Россия қамоқхоналаридаги маҳбусларнинг жами беш фоизини ташкил қилади, деб хабар қилди Россия жазони ижро этиш хизмати бюроси раҳбарининг собиқ ўринбосари Салих Шамсунов.

Россия қамоқхоналарида жами 29 минг чет эллик жазо муддатини ўтамоқда. Уларнинг каттагина қисми оғир жиноятлар учун жазо муддатини ўташмоқда.

"Қамоқ жазоси берилган мигрантлар орасида биринчи ўринда Тожикистон фуқаролари, иккинчи ўринда Ўзбекистон, ундан кейинги ўринларда Украина ва Озарбайжон турибди", — деди у.