Создать публикацию

uz

Қозоғистонда яна битта йўловчи автобуси ёниб кетди

Қозоғистоннинг Аяғоз – Семей трассасида йўловчи автобуси ёниб кетди, деб хабар беради Tengri News.


Фото: Казинформ

ЙТҲ Жармин туманида юз берган.

Аяғоз – Семей трассасида ҳаракатланаётган йўловчи автобуси техник носозлик туфайли йўлда тўхтаб қолган. Йўловчилар бошқа автобусга ўтказилиб, манзилга етказилган. Бузилиб қолган автобусда фақат икки ҳайдовчи қолган. Улар техник носозликни бартараф эта олмагач, автобусни ташлаб, ортга қайтади. Шунинг учун ҳам ёнғин чиққанда салонда ҳеч ким бўлмаган.

Ёнғин сабаблари маълум эмас. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар йўқ.

Daryo.uz