Создать публикацию

uz

Олимлар қизил (лаҳм) гўшт инсон саломатлиги учун хавфли эканини аниқлашди
Олимлар қизил (лаҳм) гўшт инсон саломатлиги учун хавфли эканини аниқлашди


Қизил (лаҳм) гўшт истеъмоли ошқозонда саратон пайдо бўлиш хавфини вужудга келтириши мумкин экан.


Буни Буюк Британиянинг Лидс университети олимлари ўз тадқиқотларида аниқлашди, деб ёзади “Халқ сўзи” нашри.


“Бизнинг тадқиқот нафақат қизил гўшт истеъмоли ошқозоннинг аниқ қисмларига таъсир қилишини ойдинлаштиради, балки кўплаб одамларнинг бу борадаги овқатланиш одатлари ҳақида маълумот йиғиш муҳимлигини кўрсатади”, — дея ёзади университет тадқиқотчилари.


Зеро, шифокорлар 17 йил давомида кузатиб борган 32 минг нафар британиялик аёлларнинг овқатланиш одатлари ўрганилганда, уларнинг 335 нафарида йўғон ичак саратони, 119 нафарида тўғри ичак саратони борлиги аниқланган.


Парранда ва балиқ гўштини тановул қилиб келадиганлар ёки вегетарианча парҳез тутадиганларда саратон касаллиги ривожланиш хавфи паст эканлиги маълум бўлган.

Zamin.uz