Создать публикацию

Uz

Давлат хавфсизлиги хизмати Қўқонда қиймати 290 миллион сўмдан ортиқ бўлган психотроп моддаларни мусодара қилди

 👇 Батафсил 👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEGbbyh7-jOGYrnA1w

Давлат хавфсизлиги хизмати ходимлари Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида умумий қиймати 290 миллион сўмдан (36 минг долларга яқин) ортиқ бўлган психотроп моддаларни мусодара қилди.

Телеканалда намойиш этилган кўрсатувда айтилишича, ДХХ Бош прокуратура ходимлари билан биргаликда тақиқланган дори воситаларини сақлаш ва сотиш билан шуғулланган Қўқондаги тўрт нафар фуқаронинг фаолиятига чек қўйган.

«Ўтказилган махсус тадбир давомида 1252 қути ‘Лирика’ ҳамда 43,7 минг дона ‘Трамадол’ дори воситалари мусодара қилинган. Юқорида номи келтирилган дори воситаларининг умумий қиймати 290 миллион сўмдан ортиқни ташкил этади», — дейилади хабарда. Дори воситалари гумонланувчиларга тегишли автомобиллар текширилганида, шунингдек, қўлга олинганлардан бирининг уйида тинтув ўтказилганида аниқланган.

Қонунбузарларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.