Создать публикацию

Uz

Москвада ўзбекистонлик граната топиб олди

 

Ўзбекистонлик фаррош Москвадаги Палехская кўчасини тозалаётиб граната топиб олди.

Граната қор остида бўлган. Бу ҳақда "360" телеканали ички ишлар органларидаги манбага таяниб хабар берди.

48 ёшли ўзбекистонлик полицияга 3 апрел куни граната топиб олганидан кейин хабар берган. Бу ерга кинолог ва сапёрлар етиб келган. Граната куннинг иккинчи ярмида топилгани боис уни зарарсизлантириш 4 апрелга қолдирилган.

Хабарда айтилишича, ҳодисадан Россия прокуратура ва тергов қўмитаси туманлараро бўлими хабардор.