Создать публикацию

Uz

Жанубий Кореянинг собиқ президенти 24 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

 

Сеул шаҳрининг марказий суди Жанубий Кореянинг собиқ президенти Пак Кин Ҳени 24 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этди. Аёл ўтган йилнинг баҳорида коррупцияда айбланиб қўлга олинган эди.

Суд мажлиси Жанубий Кореянинг энг йирик телеканаллари орқали жонли тарзда олиб борилмоқда.

Пак Кин Ҳе ўтган йилнинг март ойида қўлга олинган. Аёлга 18 та пункт бўйича айбловлар қўйилган, хусусан коррупция, пора олиш, мансабни суиистеъмол қилиш, шунингдек, давлатга доир маълумотларни ошкор қилиш шулар жумласидандир.

Жанубий Корея прокуратураси собиқ президентга 30 йиллик қамоқ жазоси берилишини ҳамда у 118,5 миллиард корея вони (95 миллион доллар) жарима тўлашини талаб қилган.