Создать публикацию

Uz

Канададаги ЙТҲда 14 хоккейчи ҳалок бўлди


Фото: THE CANADIAN PRESS/Matt Smith
Фото: THE CANADIAN PRESS/Matt Smith

Канадада «Гумбольдт Бронкос» хоккей жамоаси ва юк машинасининг тўқнашиб кетиши оқибатида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 14 нафар хоккейчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда FoxNews хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, яна 14 ўйинчи шифохонада қолмоқда, улардан уч нафари оғир аҳволда. Автобусда ҳаммаси бўлиб 28 киши бўлган.

Барча хоккейчилар 16дан 21 ёшгача бўлган. Автобус йўл олган «Нипавин Ҳоукс» клуби билан ўйин бекор қилинди.

Фото: CTV News
Фото: CTV News


Фото: «Гумбольдт Бронкос» хоккей жамоаси
Фото: «Гумбольдт Бронкос» хоккей жамоаси


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Канадада хоккейчилар жамоаси бўлган автобус ЙТҲга учрагани хабар берилганди.