Создать публикацию

Uz

Норвегияда тревога сигналини Россия ҳужуми деб ҳисоблашди

 

Норвегиянинг Россия билан чегарадош Вадсе шаҳрида тўсатдан сирена сигнали ишлаб кетди. Хавотирга тушган норвегияликлар Россия томонидан ҳужум бошланди, деб ўйлади. Бу ҳақда NRK нашри хабар қилмоқда.

Сигнал соат 23:50да чалинган, сабаби маълум эмас. Маҳаллий аҳоли хавотирга тушиб полицияга қайта-қайта қўнғироқ қилган.

Бунга ўхшаш ҳолат январ ойида АҚШнинг Ҳавайи штатида ҳам юз берганди. Маҳаллий аҳоли ўшанда ракета ҳужумидан хавотирга тушган