Создать публикацию

Uz

Трамп ва Ким Чен Ин учрашиши мумкин бўлган жойлар маълум қилинди

 

Трамп ва Ким Чен Ин учрашиши мумкин бўлган жойлар маълум қилинди
Трамп ва Ким Чен Ин учрашиши мумкин бўлган жойлар маълум қилинди


АҚШ ва Шимолий Корея Дональд Трамп ва Ким Чен Иннинг учрашувига тайёргарлик бўйича махфий музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда CNN телеканали хабарига таяниб Кун нашримаълум қилмоқда


АҚШ томонидан музокараларда Марказий разведка бошқармасининг собиқ раҳбари ва яқинда давлат департаменти лавозимига номзоди таклиф қилинган Майк Помпео иштирок этмоқда. 


“Америкалик ва шимолий кореялик разведка ходимлари бир неча бор, жумладан учинчи давлат ҳудудида музокаралар ўтказганлар”, деб маълум қилди телеканал. 


Томонлар айни вақтда учрашув деталлари ва уни ўтказиш жойини муҳокама қилишмоқда. Шимолий кореяликлар учрашувни Пхеньянда ўтказишни таклиф қилишмоқда. Учрашув ўтказилиши мумкин бўлган яна бир жой сифатида Мўғулистон пойтахти Улан-Батор айтилмоқда.


“Учрашув жойи ва санаси белгилангандан кейин кун тартиби батафсил муҳокама қилинади”, деб маълум қилди CNN.