Создать публикацию

Uz

АҚШ стартапи 2022 йилгача коинот меҳмонхонаси очишга ваъда берди


АҚШнинг Orion Span компанияси 2022 йилгача коинотда меҳмонхона – Aurora станциясини очиш ҳақидаги режасини маълум қилди. Бу ҳақда лойиҳа раҳбари Фрэнк Бунгер SpaceNews нашрига сўзлаб берди.

Orion Span дунёдаги илк люкс синфидаги, икки кишилик хоналари бўлган ва коинот кемаларида қачондир жойлаштирилган энг кўп сонли ойналарга эга коинот меҳмонхонасини қуришни режалаштирмоқда. 

Компания мижозлари Aurora бортида 12 кун ўтказишлари мумкин бўлади: улар станцияда ўсимликлар ўтқазишлари, қутб ёғдусини кузатишлари ва вазнсизлик ҳолатида бўлишлари мумкин бўлади.

Коинот меҳмонхонасида жой бронлаш учун 80 минг доллар миқдорида олдиндан ҳақ тўлаш лозим. Бутун саёҳатнинг нархи эса бир киши учун 9,5 млн долларни ташкил қилади. Компания вакиллари фазогир бўлиш фикридан қайтган мижозлар олдиндан киритилган гаров пулини қайтиб олишлари мумкинлигини айтишган.

Фото: Orion Span
Фото: Orion Span


Фото: Orion Span
Фото: Orion Span


Фото: Orion Span
Фото: Orion Span


Саёҳат нархига 3 ойлик парвозолди тайёргарлиги ҳамда станцияга ва ортга парвоз киради. 

Маълум қилинишича, Aurora ўз ичига 6 киши, жумладан экипажнинг 2 аъзосини сиғдира олади. Станция қурилишининг аниқ қиймати маълум қилинмаган, бироқ таъкидланишича, у бир неча ўн миллион долларни ташкил қилади