Создать публикацию

Uz

Ўзбекистон бош вазири қирғизистонлик ҳамкасби билан икки давлат чегарасидаги ҳодисани муҳокама қилди

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов қирғизистонлик ҳамкасби Сапар Исаков билан телефон орқали мулоқотда бўлди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати маълум қилди.


Фото: «Кабар.kg»

Ҳукумат раҳбарлари 7 апрель куни ўзбек—қирғиз чегарасида Қирғизистоннинг 1984 йилда туғилган фуқароси ўлими билан якунланган ҳодисани муҳокама қилди.

Томонлар 9 апрель, душанба куни икки давлат чегара хизматлари раҳбарлари ва бошқа тегишли идоралар вакиллари иштирокида учрашув ўтказишга келишиб олди.

Ҳамкорликдаги ишчи гуруҳ ҳодиса юзасидан текширув ўтказиб, унинг натижаларини яқин вақт мобайнида маълум қилади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Қирғизистон чегарадаги мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистонга нота йўллаганибилдирилганди.