Создать публикацию

Uz

Бир дақиқада жароҳатларни тузатувчи эластик клей ихтиро қилинди

Бир дақиқада жароҳатларни тузатувчи эластик клей ихтиро қилинди (видео)
Бир дақиқада жароҳатларни тузатувчи эластик клей ихтиро қилинди (видео)


Жароҳатларни тикиш заруратисиз даволовчи MeTro юқори даражадаги эластик клейи жарроҳлик операциялари ишини бажариши мумкин. Синовлар натижалари Австралия университети олимлари муаллифлиги остидаги Science Translational Medicine журналида чоп этилди


MeTro ультрабинафша нурлар таъсири остида мослашувчан, лекин мустаҳкам материалга айланувчи оқсиллардан иборат. MeTro жароҳатга сурилганидан сўнг бир дақиқа ичида уни тўлиқ қоплайди. Шундан кейин модда секин-аста сўрилиб, узилган тўқималарни қайта тиклайди. Олимларнинг таъкидлашича, клей келгусида жароҳатлар натижасида чок тушиши ва жарроҳлар операция вақтида қўлловчи металл дастгоҳлардан қутулишга кўмак беради. Бундан ташқари, у фавқулодда ҳолатларда — масалан, ЙТҲларда биринчи ёрдам кўрсатишда яқиндан ёрдам бериши мумкин.



MeTro'нинг юқори эластиклиги уни тана тўқималаридаги (масалан, ўпка, юрак ва артерияларда мунтазам кенгаювчи ёки заифлашувчи) жароҳатларнинг герметизацияси учун мукаммал воситага айлантиради. Материал шунингдек етиш қийин бўлган жойлардаги жароҳатлар учун ҳам айни муддаодир.


Клейнинг яна бир ўзига хослиги шундаки, уни уайян вақтга жароҳатни даволаши учун дастурлаш мумкин. Клей қопламаси бир неча соат ёки ойда сўрилиб кетади. Олимлар клейни лабаратория шароитларида жониворларнинг ўпкаси ҳамда бошқа ички органларида ва ҳатто артерияларда ҳам синовдан ўтказишди. Клей барча синовлардан муваффақиятли ўтди.