Создать публикацию

Uz

Мурат ЙИЛДИРИМ: “Ўзбекистонлик мухлисларимни ҳурмат қиламан!”

“Ёш кино ижодкорлар кенгаши” ҳамда Кинематографияни ривожлантириш маркази ҳамкорлигида ёш, умидли кинорежиссёр Мухлиса Азизованинг “SCORPION” фильмида суратга тушиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрган турк кино юлдузи, ўзбек кино мухлисларига “Осиё” телесериалидаги Демир роли билан танилган Мурат Йилдирим Бухородаги съёмка жараёнларида қатнашганидан хабарингиз бор. У съёмкадан сўнг Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг Ёшлар Пресс клубида ОАВ вакиллари билан матбуот анжумани ўтказди.

“Ўзбекистон ва ўзбек мухлисларим билан ғойибона бўлса-да, таниш эдим. Чунки менинг юртимда ҳам бир миллион ўзбек яшайди. Улар билан бирга ишлайман, ўзбек дўстларим ҳам кўп. “Осиё” телесериали мамлакатингизда намойиш этилганини ва мухлислар уни яхши кутиб олганини менга айтишган. Очиғи, бундан жуда хурсанд бўлгандим. Ана шундай кунларнинг бирида “SCORPION” фильми продюсеридан роль ижро этиш таклифи келиб тушди. 

Агентим: “Нима қиламиз, ўйнайсанми?” — деганида, “Нимага энди ўйнамаслигим керак?” — деб жавоб бердим. Мана, кўриб турибсиз, бу ҳамкорлигимиз амалга ошди. Сценарий, ижодий гуруҳ, партнёрларим ҳам менга жуда ёқди. Режиссёр Мухлиса Азизова билан тез тил топишдик. Иложи борича камроқ дубль қилишга, топшириқларни Мухлисанинг кўнглидагидек бажаришга ҳаракат қилдим. Бундан жуда мамнунман, албатта,” — деди Мурат Йилдирим фильмдаги иштироки ҳақида сўзлай туриб.

Муратнинг “Ўзбек киносининг келажаги ҳақида нима дея оласиз?” деган саволга берган жавоби матбуот анжуманига чиройли якун ясади, дейиш мумкин. У: “SCORPION” фильмида суратга тушиш жараёнида кузатган ва кўрганларимдан чиқарган хулосам шу бўлдики, режиссёр жуда ёш ва бунинг устига, аёл киши. Лекин унинг съёмка майдонидаги хатти-ҳаракатлари, ижодий гуруҳни бошқариш маҳорати, ҳар бир ҳаракат ва деталь устида жиддий ишлай олиш қобилияти, қўйилган мақсадни аниқ кўра олиш салоҳияти мени қойил қолдирди. Ўзбек киноси Мухлиса Азизова сингари ёш, истеъдодли, талабчан ёшлар қўлида экан, унинг келажаги буюк бўлишига ишонаман”, — деди.Мурат ЙИЛДИРИМ: “Ўзбекистонлик мухлисларимни ҳурмат қиламан!”

 09 апр, 11:50  178 Маданият

Мурат ЙИЛДИРИМ: “Ўзбекистонлик мухлисларимни ҳурмат қиламан!”
Мурат ЙИЛДИРИМ: “Ўзбекистонлик мухлисларимни ҳурмат қиламан!”

“Ёш кино ижодкорлар кенгаши” ҳамда Кинематографияни ривожлантириш маркази ҳамкорлигида ёш, умидли кинорежиссёр Мухлиса Азизованинг “SCORPION” фильмида суратга тушиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрган турк кино юлдузи, ўзбек кино мухлисларига “Осиё” телесериалидаги Демир роли билан танилган Мурат Йилдирим Бухородаги съёмка жараёнларида қатнашганидан хабарингиз бор. У съёмкадан сўнг Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг Ёшлар Пресс клубида ОАВ вакиллари билан матбуот анжумани ўтказди.

“Ўзбекистон ва ўзбек мухлисларим билан ғойибона бўлса-да, таниш эдим. Чунки менинг юртимда ҳам бир миллион ўзбек яшайди. Улар билан бирга ишлайман, ўзбек дўстларим ҳам кўп. “Осиё” телесериали мамлакатингизда намойиш этилганини ва мухлислар уни яхши кутиб олганини менга айтишган. Очиғи, бундан жуда хурсанд бўлгандим. Ана шундай кунларнинг бирида “SCORPION” фильми продюсеридан роль ижро этиш таклифи келиб тушди. 

Агентим: “Нима қиламиз, ўйнайсанми?” — деганида, “Нимага энди ўйнамаслигим керак?” — деб жавоб бердим. Мана, кўриб турибсиз, бу ҳамкорлигимиз амалга ошди. Сценарий, ижодий гуруҳ, партнёрларим ҳам менга жуда ёқди. Режиссёр Мухлиса Азизова билан тез тил топишдик. Иложи борича камроқ дубль қилишга, топшириқларни Мухлисанинг кўнглидагидек бажаришга ҳаракат қилдим. Бундан жуда мамнунман, албатта,” — деди Мурат Йилдирим фильмдаги иштироки ҳақида сўзлай туриб.

Муратнинг “Ўзбек киносининг келажаги ҳақида нима дея оласиз?” деган саволга берган жавоби матбуот анжуманига чиройли якун ясади, дейиш мумкин. У: “SCORPION” фильмида суратга тушиш жараёнида кузатган ва кўрганларимдан чиқарган хулосам шу бўлдики, режиссёр жуда ёш ва бунинг устига, аёл киши. Лекин унинг съёмка майдонидаги хатти-ҳаракатлари, ижодий гуруҳни бошқариш маҳорати, ҳар бир ҳаракат ва деталь устида жиддий ишлай олиш қобилияти, қўйилган мақсадни аниқ кўра олиш салоҳияти мени қойил қолдирди. Ўзбек киноси Мухлиса Азизова сингари ёш, истеъдодли, талабчан ёшлар қўлида экан, унинг келажаги буюк бўлишига ишонаман”, — деди.