Создать публикацию

Uz

Фарғонада 24 яшар синглисини калтаклаган ака унинг ўлимига сабаб бўлди

Фарғона вилоятининг Фурқат туманида 8 апрель куни соат 01:30 атрофида Тўрғай қишлоғида яшаган, 1994 йилда туғилган С.Мамажонова уйида соғлиғи ёмонлашиб, тўсатдан вафот этди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.


Фото: UzNews

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида С.Мамажонованинг бирга яшовчи акаси, 1986 йилда туғилган И.Мамажонов уйида оилавий жанжал туфайли синглисининг юзи, баданига қўли ва камари билан урганлиги маълум бўлди.

Бунинг оқибатида С.Мамажанованинг буйраги шикастланиб, ёрилган ва ички қон кетиши туфайли соғлиғи ёмонлашиб, ҳаётдан кўз юмган.

И.Мамажонов қўлга олинди.