Создать публикацию

Uz

Россияда яна бир йирик фожиа: қурбонлари сони 37 кишига етди

Бугун, 26 март куни тонгда Россиянинг Кемерова вилояти маркази бўлган Кемерова шаҳридаги “Зимняя вишня” савдо мажмуасида келиб чиққан ёнғин оқибатида камида 37 киши ҳалок бўлди, дея хабар беради «ТАСС».

«Ёнғинда жами 84 киши жабрланди, улардан 37 нафари, афсуски, ҳалок бўлди. Қолганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 64 киши бедарак йўқолган. Аланга тинмаётган бинонинг қолган қисмлари қулаши хавфи бор», — Россия фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари Владлен Аксенов.

Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонларнинг 9, бедарак йўқолганларнинг 41 нафари болалар.

Нафақат одамлар, балки жониворлар ҳам офат қурбони бўлди: савдо марказининг учинчи қаватидаги кичик ҳайвонот боғида 200 га яқин жонивор сақланган.

Савдо марказидан 120 киши қутқарилгани билдирилмоқда.