Создать публикацию

Uz

Қашқадарёда фожиа: «Кобальт» автобус бекатига урилиб кетиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди

 

16 март куни Қашқадарёда “Кобальт” русумли автомашина автобус бекатига урилиб кетган. ИИВнинг маълумотига кўра, автоҳалокат оқибатида уч киши ҳалок бўлган.

16 март куни соат 15.00ларда Майманоқ қишлоғида яшаган 1995 йилда туғилган Б. Хўжақулов ўзининг бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашинани “Касби-Муборак-Қарлиқ” 4Р-232 йўлининг 13-км.да ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай шу ерда жойлашган автобус бекатига урилиб тўқнашув содир этган.

Натижада ҳайдовчи Б.Хўжақулов ва йўловчилар А.Элмуродов ҳамда Ш.Пўлатовлар жароҳат олиб воқеа жойида ҳалок бўлганлар.