Создать публикацию

Uz

Янгийўлда Damas ҳайдовчиси уриб юборган 30 ёшли аёл вафот этди

 

Янгийўлда Damas ҳайдовчиси уриб юборган 30 ёшли аёл вафот этди
Янгийўлда Damas ҳайдовчиси уриб юборган 30 ёшли аёл вафот этди


Фото: Тошкент вилоят ИИБ матбуот хизмати


Янгийўлда Damas ҳайдовчиси уриб юборган 30 ёшли аёл вафот этди. Бу ҳақда Тошкент вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси хабар берганлигини Дарё xabar berdi


Қайд этилишича, 19 март куни соат 00:30 ларда Янгийўл шаҳрида яшовчи 1997 йилда туғилган С. Чориев ўз бошқарувидаги Damas русумли автомашинани «Янгийўл буюм бозори» чорраҳасида бошқариб кетаётганида йўлни кесиб ўтмоқчи бўлган пиёда, 1988 йилда туғилган Й. Васильевани уриб юборган. Оқибатда пиёда Й. Васильева олган тан жароҳатларидан ҳодиса жойида вафот этган.


Марҳуманинг 1 нафар фарзанди борлиги айтилмоқда.


Ҳолат юзасидан Янгийўл шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


Фото: Тошкент вилоят ИИБ матбуот хизмати