Создать публикацию

Uz

Чирчиқлик "падаркуш" жанжал вақтида отасини бўғиб ўлдирди

 

Чирчиқлик "падаркуш" жанжал вақтида отасини бўғиб ўлдирди, деб хабар қилди Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Хабарда айтилишича, ҳодиса Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида 22 март куни юз берган.

1983 йилда туғилган Б.Иргашев уйида отаси, 2-гуруҳ ногирони, 1961 йилда туғилган З.Иргашев билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилиб, келиб чиққан ўзаро жанжал оқибатида, отасини қўли билан бўғиб ўлдирган.

Иргашев қўлга олинган, деб хабар қилган Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.