Создать публикацию

Uz

Ўзбекистон банкларига паспорт ва гувоҳномасиз киришга рухсат берилади

Ўзбекистонда 1 июлдан банкларда янги тартиб жорий этилади. Унга кўра, мижозлар банкка дастлабки рухсатларсиз ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатларсиз кира олишади.

Бугунги кунда маҳаллий банклар гўёки махсус қамоқхонани эслатади, кириш эшиги олдида турникетлар ўрнатилган бўлиб, бундан ташқари банкка кираётганларнинг ҳужжатини текширувчи милиция ходими туради.

Энди банклар мижозларга мижозларга хизмат кўрсатиш ҳудудига тўсқинликсиз кириш ҳамда дастлабки қабул қилиш маъмурият ходимларидан кўрсатилаётган банк хизматлари тўғрисида дастлабки маслаҳатларни олиш имконини яратади.