Создать публикацию

Uz

Ўзбекистонликлар март ойида неча кун дам олади?


Фото: iStock
Фото: iStock

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 28 декабрь куни «2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармони асосида Янги йил, Наврўз ва Мустақиллик байрамлари арафасида кетма-кет 5 кунлик дам олиш кунлари белгиланган эди. 

Мазкур фармон асосида март ойида ҳам кўчирилган дам олиш куни мавжудлигини ҳисобга олиб, амалиётда юзага келиши мумкин бўлган тушунмовчиликларнинг олдини олиш мақсадида ушбу масала юзасидан қисқача шарҳ бериб ўтилади.

Энг аввало ҳафтадаги иш кунлари сони дам олиш кунларига таъсир қилишини унутмаслик керак. Яъни 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар март ойида 12 кун дам олишади, ҳафтасига 6 кун ишлайдиган ходимлар эса мартда 7 кун дам олишади.


Энди Наврўз байрами арафасидаги дам олиш кунларига келсак. Бунда ҳам 5 ва 6 кунлик иш ҳафтасидагилар учун дам олиш кунлари фарқланишига гувоҳ бўламиз.

Ҳафтасига 5 кун ишловчи ходимлар Наврўз байрами арафасида қуйидаги 5 кунда дам олишади:

18 март – якшанба;

19 март – кўчирилган дам олиш куни (душанба);

20 март – қўшимча дам олиш куни (сешанба);

21 март – Наврўз байрами (чоршанба);

22 март – кўчирилган дам олиш куни (пайшанба).

Изоҳ: 17 ва 24 март – шанба кунлари ҳафтасига 5 кун ишловчилар учун расман иш куни бўлади.

Ҳафтасига 6 кун ишловчи ходимлар Наврўз байрами арафасида қуйидаги 3 кунда дам олишади:

18 март – якшанба;

20 март – қўшимча дам олиш куни;

21 март – Наврўз байрами.

Изоҳ: ҳафтасига 6 кун ишловчи ходимлар 19 март (душанба) ва 22 март (пайшанба) кунлари ишга чиқишлари лозим.


Хушнудбек Худайбердиев, ҳуқуқшунос