Создать публикацию

Uz

Тожикистон Ўзбекистондан келган биринчи визасиз сайёҳларни муносиб кутиб олди

 

Тожикистон Ўзбекистондан келган биринчи визасиз сайёҳларни муносиб кутиб олди
Тожикистон Ўзбекистондан келган биринчи визасиз сайёҳларни муносиб кутиб олди


Душанбеда Ўзбекистондан илк бор визасиз тартибда келган сайёҳлар гуруҳи нон ва туз билан кутиб олинди, деб хабар қилмоқда Туризмни ривожлантириш қўмитаси.


“Тожикистонга, ҳаммамиз ҳурмат қиладиган, қардош Ўзбекистондан биринчи сайёҳлар гуруҳи етиб келди. Тожикистонга хуш келибсиз!”, — дейилган қўмита хабарида.


Душанбедаги "Дусти" майдонидаги Исмоил Сомони ҳайкали олдидан туристик компания вакиллари "Салом, Тожикистон" тадбирини ўтказишди. Тадбир доирасида улар ўз хизматлари, саёҳатни янада қизиқарли, қулай ва унутилмас қиладиган хизматлар ҳақида сўзлаб беришди.


Эслатиб ўтамиз, 9 март куни Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари икки мамлакат фуқаролари учун 30 кунгача визасиз кириш ҳақида шартнома имзолашган эди. Икки кун олдин, 19 мартдан бошлаб эса – Ўзбекистон ва Тожикистон орасида 30 кунгача визасиз кириб-чиқиш тартиби кучга кирди.