Создать публикацию

Uz

ОТМ ҳарбий тайёргарлик бўлинмаларига талабалар нечанчи босқичда танлаб олинади?


Фото: Uza
Фото: Uza

Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлаш дастурлари бўйича ўқитиш учун талабаларни саралаш танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда.

Низомга асосан ҳарбий тайёргарлик бўлинмаларига талабалар танлов асосида иккинчи курс охирида белгиланган квота доирасида танлаб олинади.

Танловни ўтказиш учун олий таълим муассасасида Мудофаа вазирлиги марказий аппарати ходими раислигида комиссия ташкил этилади.

Танловда иштирок этиш учун талабалар ариза, паспорт нусхаси, рейтинг дафтарчаси нусхаси ва 3х4 ўлчамдаги фотосурат (6 та) тақдим этиши лозим.

Танлов тиббий кўрик, шахсий-руҳий ўрганиш, билим даражаси натижалари, умумжисмоний тайёргарликни баҳолаш, чақириққача бошланғич тайёргарлик дастури бўйича билим даражасини баҳолаш каби мезонлардан иборат бўлади. Ҳар мезонни ўтказиш вақти ва жойи талабаларга 20 кун олдин етказилади.

Танлов натижаларига кўра баённома тузилади ва мазкур баённомага асосан талабалар август ойининг учинчи ўн кунлигида олий таълим муассасаси ректори буйруғи билан ҳарбий тайёргарликни ўтиш учун қабул қилинади.

Талаба танлов натижасидан норози бўлса, танлов натижалари эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соат ичида аппеляция бериши мумкин бўлиб, аппеляция 24 соат ичида кўриб чиқилиши