Создать публикацию

Туркияда жиддий ЙТҲ, 17 нафар қочқин ҳалок бўлди

Туркия шарқида ичида ноқонуний қочқинлар бўлган микроавтобус йўл-транспорт ҳодисасига учради, натижада 17 киши ҳалок бўлди ва 36 инсон жароҳат олди. Бу ҳақда Anadoluхабар бермоқда.

Таъкидланишича, ҳодиса Иғдир – Қарс трассасида юз берган. Афғонистон ва Покистондан бўлган қочқинлар ўтирган микроавтобус йўлдаги тўсиққа келиб урилган ва ёниб кетган. Айтилишича, қочқинлар Туркия-Эрон давлат чегарасини ноқонуний тарзда кесиб ўтган.

«Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида, дастлабки маълумотларга кўра, 17 киши ҳалок бўлди, 36 инсон жарбланди. Етти нафар жабрланганнинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда», - дейилади хабарда.

Манба кун.уз