Создать публикацию

Туркия Франциянинг курдлар бўйича таклифини рад этди

Туркия томони Франция президенти Эммануэль Макроннинг «Сурия демократик кучлари» билан мулоқот ва Франциянинг эҳтимолий воситачилиги бўйича таклифини қабул қилмади. Бу ҳақда Туркия президенти вакили Иброҳим Қалин твиттерда ёзган.

«Биз Туркия ва террорчилик тузилмаси (SDF) ўртасидаги «мулоқот, алоқалар ҳамда воситачилик» бўйича жиддий бўлмаган ёндашувни рад этамиз. Террорчилик гуруҳини қонунийлаштириши мумкин бўлган қадамларни қўйиш ўрнига, биз дўст ва иттифоқчи деб ҳисоблаган мамлакатлар исталган терроризмга қарши очиқ ҳамда аниқ позицияни кўрсатиши лозим», - дейилади постда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франция президенти Сурияда курд кўнгиллилари қўллаб-қувватланишини маълум қилганди.

Манба кун.уз