Создать публикацию

Тожикистоннинг Somon Air авиакомпанияси Россияга парвозларни тўхтатди

Тожикистоннинг Somon Air хусусий компанияси тўққиз йўналиш бйўича Россияга парвозларни мажбурий равишда тўхтатди. Бу ҳақида авиаташувчи матбуот хизмати хабар берди.

Компания "Росавиация" телеграммасига мувофиқ шундай қарор қабул қилишга тўғри келган.

Рўйхатдан қуйидаги йўналишдаги рейслар ўрин олган:

  1. Душанбе — Екатеринбург — Душанбе;
  2. Душанбе — Иркутск — Душанбе;
  3. Душанбе — Қозон — Душанбе;
  4. Душанбе — Краснодар — Душанбе;
  5. Душанбе — Красноярск — Душанбе;
  6. Душанбе — Санкт-Петербург — Душанбе;
  7. Душанбе — Сочи — Душанбе;
  8. Хўжанд — Қозон — Хўжанд;
  9. Хўжанд — Санкт-Петербург — Хўжанд.

Бундан ташқари, 5 апрелда Somon Air'нинг Хўжанд — Москва — Хўжанд йўналишидаги вақтинчалик рейслари муддати ҳам тугайди.

Тожикистон ва Россия авиаҳукуматлари ўртасидаги можаро Тожикистон томоннинг Урал авиалинияларига 26 мартдан баъзи йўналишлардаги (жумладан, Пермь ва Челябинскдан Душанбега) парвозларга рухсат бермагани туфайли юзага келди.

Тожикистонда бу маҳаллий авиакомпанияларнинг Россиянинг бу шаҳарларига парвоз қилмаслиги билан изоҳланди. Россия Транспорт вазирлиги тожикистонлик ҳамкасбларини шу йўналишда музокара бошлашга чақирди.

Манба кун.уз