Создать публикацию

Тўй-ҳашамлар​ни ихчамлаштиришга оид асосий ҳужжат қачон тайёр бўлиши маълум қилинди

https://t.me/XABARLAR_UZBEKISTAN_KUNUZ

Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солишга оид жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳи тузилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар беради.

Мамлакатнинг ҳар бир ҳудудида оилавий тадбирларни ўтказиш борасида шаклланган ўзига хос урф-одат ва анъаналарни аҳоли иштирокида яна бир бор чуқур ўрганиб чиқиш ва таҳлил қилиш Ишчи гуруҳининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Ишчи гуруҳ муҳокамалар якуни бўйича тайёрланган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини кўриб чиқиш учун 2018 йил 10 июнга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига тақдим этилиши назарда тутилмоқда.

Маълум қилинишича, Республика ишчи гуруҳи аҳолининг оилавий тадбирларни ихчам ва камхарж ўтказиш бўйича, шу жумладан гузарларда арзон ва кичик тўйхоналар қуриш, тўйхоналарга камера ўрнатиш, тўйхоналар хизмат ҳақи, оилавий тадбирларни, айниқса, ош бериш тадбирларини ўтказиш вақти (куни), тўй хизмат кўрсатиши билан боғлиқ масалаларга оид фикрларини ўрганади.

Шунингдек, Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда оилавий тадбирда санъаткорлар ва бошқалар (бошловчи, сўз устаси, фотограф, тасвирчи ва бошқалар) томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг шартнома асосида амалга оширилиши ва солиққа тортилиши билан боғлиқ масалани чуқур ўрганиб чиқиши кутилмоқда.

Манба кун.уз